Саратон билан "мукофотланган" миллиардер вафот этди (видео)
Эҳтимол, Сидней (Австралия)да ҳашаматли ҳаёт тарзини кечирувчи мусулмон йигит Али Банат ҳақида эшитгандирсиз. Уч йил аввал унга саратон касаллиги ташхиси қўйилган эди. У ўзининг бедаво дардга йўлиққанидан хабар топиши билан, дарҳол ўз бойлигини муҳтожларга тақсимлашга киришди. Кеча Али ҳаётдан кўз юмди...
Унинг иштирокидаги "Саратонга чалинган" фильми вирус каби тарқалгандан сўнг уни таний бошлаганлар ўз пулларини Бутун дунё мусулмонлари фондига хайрия қилишмоқда.
Али Банат аслида ким эди?
Али Сидней жануби-ғарбидаги Гринакрдда яшаб, бизнес билан муваффақиятли шуғулланган ва фаровон ҳаёт кечирган йигит бўлган. Ўзининг "Саратонга чалинган" фильмида у Louis Vuitton бренди туфлилари, 60 минг долларлик билакузук, қимматбаҳо кўзойнаклар коллекцияси ўрин олган ётоқхонасини намойиш қилган. Унинг автомобилларидан бири Ferrari Spider 600 минг долларга баҳоланган. Буларнинг барини у муҳтожларга бериб юборган.

У саратонга йўлиқиши билан моддий бойликлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини англаб етган. "Бедаво дардга чалинганингиз ёки яшаш учун саноқли кунларингиз қолганини тушунганингизда буларнинг бари ўз аҳамиятини йўқотади", - дейди у.
Али фильмда саратон касаллигини Аллоҳ томонидан берилган неъмат сифатида қабул қилганини айтади. У касалликдан кейин яшаган даврини ўзига берилган имконият деб билган. У саратон ҳаётда кўп нарсага кўзини очганини айтади. Инсон ҳатто олаётган нафасининг қадрига ҳам ета бошлайди, дейди у.
Шунингдек у фильмда инсоннинг ортидан у дунёда фақат ҳаётлик чоғида берилган садақаси ёрдам беришини қўшимча қилади.
"Тасаввур қилинг, бу авваллари ҳеч ибодат қилиб ўрганмаган инсон. Моддий бадавлат киши. Соатларни шунчаки хобби сифатида харид қилган ва турли спорт автомобилларига эгалик қилган. Йиллар ўтиб, у мутлақо бошқа инсонга айланди, MATW лойиҳасини ўйлаб топиб, қашшоқларга ёрдам берди".
Луқмон (@saywallahifam), 2018 йил 29 май

Унга етти ой умри қолганини айтишганди, бироқ бунинг ўрнига у яна уч йил яшади, ўзини тўлақонли хайрияга бағишлади. Йигитнинг Muslims Around the World (MATW - Бутун дунё мусулмонлари) ташкилоти кўплаб мамлакатлар, жумладан Того, Гана ва Буркина-Фасодаги минглаб одамларга ёрдам берди.
Али Африкадаги турли мамлакатларга саёҳат қилди ва ҳомийлар топиш учун ўзи ҳам меҳнат қилди, шунда хайриянинг 100 фоизи лойиҳага сафарбар этиларди, маъмурий харажатларни қоплаш зарурати туғилмасди.
MATW лойиҳаси шарофати билан 200 дан зиёд бевага уй, масжидлар, 600 нафар етим-есирни сиғдирувчи мактаблар, мини-шифохоналар/тиббиёт марказлари ва корхоналар қурилди.
Мусулмонлар ва бошқалар Али бошлаб берган хайрли ишни давом эттиришмоқда, зеро улар бу лойиҳанинг нақадар муҳимлиги яхши англаб етишмоқда.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Али Банат билан хайрлашиб, у ҳақида фақат ижобий фикрлар билдиришган. Алининг издошлари ўз саҳифаларида унинг ҳаққига дуо қилишни сўрашмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
Мавзуга оид

12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти

21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди

21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди

01:16 / 24.04.2025