Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратондан ўлим нега кўпайди? 1980–2021 йиллардаги динамика
Саратон — дунёда ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири. Инфографикада 1980 йилдан 2021 йилгача саратондан ўлим кўрсаткичлари қандай ўзгаргани кўрсатилган.
Сўнгги қирқ йилда саратондан ўлим тахминан икки баравар ошган. Бу жамият онкологик касалликларга қарши курашда ютқазаётгандек туюлиши мумкин, аммо бу ундай эмас.
1980 йилга нисбатан Ер юзи аҳолиси тахминан 3,5 миллиардга кўпайди. Одамлар узоқроқ яшай бошлади, саратон хавфи эса ёш ошгани сайин сезиларли даражада ортади.
Диаграммадаги учта турли эгри чизиқ 1980 йилдан 2021 йилгача кўрсаткичларнинг фоизлардаги нисбий ўзгаришини акс эттиради.
Қизил чизиқ — дунё бўйича саратондан вафот этганлар сонининг мутлақ (абсолют) миқдори.
Жигарранг чизиқ — 100 минг аҳолига тўғри келадиган ўлим коэффициенти, у Ер аҳолиси 1980 йилда 4,4 млрд бўлганидан 2021 йилда 7,9 млрдгача ўсганини ҳисобга олади.
Кўк чизиқ — ёш бўйича тузатилган ўлим (яъни аҳоли қаришини ҳисобга олган ҳолда). Бу кўрсаткич аҳоли қариши таъсирини “бекор қилади” ва 1980 йилдаги ёш таркиби сақланган деб ҳисоблаб, динамикани кўрсатади.
Натижа шуки: умумий (абсолют) ўлимлар сони деярли икки баравар ошган.
Аҳоли сони ўсиши ҳисобга олинса, ўлим кўрсаткичининг ўсиши тахминан 20 фоиз атрофида қолади.
Ёш бўйича тузатма киритилганда эса саратондан ўлим 20 фоиздан кўпроққа камайган.
Бу шуни англатадики, 2021 йилда маълум бир ёшдаги инсоннинг саратондан вафот этиш эҳтимоли 1980 йилдаги худди шу ёшдаги инсонга қараганда пастроқ бўлган.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
11:40 / 03.11.2025
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:11 / 14.10.2025
Глобал умр кўриш давомийлиги пандемиягача бўлган даражага қайтди, аммо ўсмирлар ва ёшлар орасидаги ўлим ҳолатлари ортган – IHME
17:26 / 25.07.2025