Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларга 7 йўналишда сиртқи бўлимларга ўқишга кириш имконияти яратилади
Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг 29 апрель куни таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланган бўлиб, босқичма-босқич олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар сонини 100%га етказиш режалаштирилган.
Ҳозирда халқ таълими тизимида ўрта-махсус маълумотли педагоглар сони ўқитувчилар умумий сонининг 14% ини ёки 63043 нафар мутахассисни ташкил этади, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.
Мазкур ўқитувчиларга олий маълумотли бўлишлари учун қатор имкониятлар яратилган. Республикада фаолият юритаётган олий ўқув юртлари 7 та йўналиш бўйича махсус сиртқи бўлимларига мутахассисларни қабул қилади. Булар – бошланғич, мактабгача таълим, жисмоний тарбия, меҳнат, тасвирий санъат, мусиқа, педагогика ва психология.
Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган, ўрта махсус маълумотли абитуриентлар тест натижаларига кўра қабул қилинади.
Ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар таълим тизимида фаолият юритишни истасалар, ҳозирдан олий ўқув юртларига ўқишга кириб, олий маълумотли бўлишга ҳаракат қилишлари керак.
Ўз навбатида, Халқ таълими вазирлиги бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда ўрта-махсус маълумотли ўқитувчиларнинг олий маълумотли бўлиши учун кенг имконият яратиб бериш устида иш олиб бормоқда.
2019-2020 ўқув йили учун педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим йўналишлари учун қабул квоталарини ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Чекка тоғли ва чўл ҳудудларида фаолият юритаётган ўқитувчиларга олий ўқув юртига ўқишга кириш учун имтиёзли қабул квоталарини белгилаш механизми жорий этиш режалаштирилган. Аксарият ўрта-махсус маълумотли мутахассислар шу ҳудудлардаги мактабларда дарс беришади.
Бу йилги янгиликлардан яна бири шуки, педагоглар ҳужжатларини учта олий ўқув юртига топширишлари мумкин. Бу уларнинг ўқишга кириш имкониятини янада оширади.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
13:15 / 08.11.2025
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
14:50 / 01.10.2025