«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилди
Унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилган, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.
“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилди.
Фахрий унвон бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, соҳага инновацияларни кенг жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, ўз фаолияти давомида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб, ижтимоий лойиҳалардаги фаоллиги билан бошқаларга намуна бўлаётган, бизнес юритишда катта тажрибага эга, илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва таъсисчиларига берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
18:15 / 11.09.2024
Яна 50 минг гектар ер камбағал оилаларга бўлиб берилади
17:18 / 07.09.2024
Олтинкўл туманида тадбиркорлар оммавий электр токидан узилди. Улар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланяпти
14:25 / 05.09.2024
Қирғизистон филармонияси оркестри раҳбарига «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди
08:35 / 04.09.2024