Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ: таълим ходими ва хусусий тадбиркор фирибгарлик ҳамда пора беришга далолат қилиш жиноятларини содир этишди
Шу йилнинг 13 октябрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасига фуқаро Ч.Н. ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Х.А. Олий таълим вазирлигида ишловчи У.А. орқали унинг икки нафар танишларини Тошкент ҳуқуқшунослик лицейига ўқишга киритиб қўйишга ваъда қилиб, эвазига 3 минг АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган.
Шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Наманган вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, хусусий тадбиркор Х.А. Наманган шаҳрининг Нодира кўчасида фуқаро Ч.Н.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Х.А. ўз кўргазмасида ушбу пулларни ўқишга киритиш масаласини ҳал қилиш учун жиноий шериги У.А.га бериши лозим бўлганлигини кўрсатган.
14 октябрь куни Х.А.нинг кўргазмаси асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи У.А. Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани “Қирққиз” қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудида жиноий шериги Х.А.дан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Х.А. ва У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:50 / 29.12.2025
Bild: Германияда виза фирибгарлиги ҳолатлари икки бараварга ошди
11:30 / 29.12.2025
Ўзини дистрибьютор деб танитган Хайрулло Шокиров йирик миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда
14:57 / 26.12.2025
Кредит олишга тақиқни қандай расмийлаштириш мумкин?
18:28 / 25.12.2025