Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўрғонтепада одамлар фаст-фуддан заҳарланди. Шифохонадан репортаж
6 июль куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 30 нафарга яқин кишилар тез тайёрланадиган таом – фаст-фуд емакхонасидаги овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилган. Kun.uz мухбири ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Қўрғонтепада бўлди.
Тунги соат бир бўлишига қарамай, касалхона ҳовлиси гавжум эди. Вилоят ва туман мутасаддилари ҳам шу ерда экан.



“6 июнь куни Қўрғонтепа туман марказидаги фаст-фуд маҳсулотлари дўконида бир неча фуқаролар овқатланган ва соат 14 ларда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 2 нафар бемор кўнгил айниши, бош оғриғи аломатлари билан мурожаат қилган. Соат 17 ларга бориб ўша овқатланиш шохобчасида таом истеъмол қилган бошқа беморлар ҳам касалхонага келишни бошлаган. 10 нафар бемор аниқ оғриқлар билан келган бўлса, улар билан бирга овқатланган оила аъзолари ҳам ўзини текширтириш учун келишди.

Айни пайтда юқумли касалликлар бўлимига 27 нафар бемор ётқизилган. Биз уларни тўлиқ назоратга олдик. Беморлар орасида икки нафар 2 ва 7 ёшли болалар ҳам бўлиб, уларга алоҳида кузатув ҳолатида муолажа қилинмоқда. Барча беморларнинг ҳолати стабил. Касал бўлганларда – кўнгил айниши, бош оғриғи ва ич кетиши ҳолатлари кузатилди”, - дейди Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдукарим Абдуваҳобов.
Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида FRESH FOOD 2020 оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шохобчасида эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу корхонага қарашли 3 та овқатланиш шохобчаси фаолияти шу куннинг ўзида вақтинчалик тўхтатилган ва маҳсулотлар тайёрлаш хонаси хамда омборхонадаги маҳсулотлардан намуналар олиниб, лаборатор текшириш учун юборилган.
Элмурод Эрматов, Азизбек Исмоилов
Мавзуга оид
09:58 / 02.03.2026
Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
14:01 / 07.10.2025
Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
10:56 / 28.09.2025
Шифохоналарда 182 нафар бола қолмоқда — Нурмат Отабеков Тошкент вилоятидаги ҳолат ҳақида
21:46 / 26.09.2025