Ўзбекистон | 19:00 / 24.04.2024
5093
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент Кимё халқаро университети ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини янгилади

Жорий йил 16 апрел куни Тошкент Кимё халқаро университетида ISO 9001:2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификатини тантанали топшириш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда университет профессор-ўқитувчилари ҳамда ISO 9001 сифат менежменти тизими стандарти бўйича сертификатлаштириш органи ходимлари иштирок этди.

ISO 9001 сертификати нима?

ISO 9001 сифат менежменти тизими дунё миқёсида қабул қилинган халқаро стандарт бўлиб, у нафақат мижозларнинг талаб-эҳтиёжларини қондиришга, балки ташкилот олдида турган стратегик бизнес-вазифаларни ҳал қилишга ҳам йўналтирилган. Сертификатлаштириш жараёнида хизмат кўрсатиш соҳасидаги рисклар ва имкониятларни баҳолаш, бошқарув жараёнидаги хато-камчиликларни бартараф этиш ва олдини олиш имкони яратилади.

 

Ушбу сертификатга эга бўлиш олдидан Тошкент Кимё халқаро университетида аккредитация бўйича Бирлашган қиролликдаги ягона миллий орган ҳисобланган Буюк Британиянинг UKAS – Бирлашган қироллик аккредитация хизмати томонидан аккредитацияланган, дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида ўз идораларига эга бўлган URS Certification – Сертификатлаштириш мустақил органининг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори “Russkiy Registr – Srednaya Azia” ОАЖ сертификатлаштириш органи мутахассислари томонидан ташқи аудит ўтказилди. UKAS ва URS сертификатлари мувофиқликни баҳолаш, хусусан, сертификатлаш, синов, инспекция, калибровка ва верификация каби хизматларни тақдим этувчи ташкилотларнинг миллий ва халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш учун тан олинган сертификатлардир. Аудит натижаларига кўра, “Тошкент Кимё халқаро университети” ОАЖ ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими халқаро стандарти талабларига жавоб бериши тасдиқланди.

Халқаро даражада тан олиниш ва битирувчилар учун ёрқин келажак

Даволаш иши ва стоматология йўналишлари раҳбари Жобир Аҳмедов сертификатга эга бўлишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди:

“Бу сертификатни олиш учун халқаро даражадаги талаблари бор. Булар дунёнинг етакчи университетлари олдига қўйилган талаблар ҳисобланади. Бунда университет фаолиятининг ҳар бир босқичи алоҳида экспертлар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади.

ISO 9001 сертификати – таълим сифатига берилган баҳо деб айтишимиз мумкин. Бугун давлат ва хусусий олий таълим муассасалари ўртасида ижобий рақобат пайдо бўлди. Бунда таълим сифати жуда катта аҳамиятга эга. Шундай сертификатнинг борлиги эса университетнинг катта имижи ҳисобланади. Чунки сертификатга эга бўлган университетда ўқиш истагини билдирган талабалар сони кўпаяди. Нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам буни истайдиган абитуриентлар сони ортади.

Шунингдек, бу бизнинг битирувчилар учун ҳам келажакда иш билан таъминланишида аҳамиятли. Иш берувчи учун университетнинг халқаро стандартларга жавоб бериши ижобий имиж тақдим этади. Халқаро рейтинглар параметрларида таълим сифатини белгиловчи сертификатлар қаторида ушбу сертификат ҳам бор”, деди у.

Тошкент Кимё халқаро университети дастлаб Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти номи билан республикада биринчи нодавлат олий таълим муассасаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган ва 2020 йилда республикадаги нодавлат олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб ISO 9001:2015 халқаро стандарти сертификатини қўлга киритган. Бугунги кунда ушбу муассаса университет мақомига эга бўлиб, 37 та бакалавриат йўналишлари ва 22 та магистратура мутахассисликлари бўйича таълим бериб келмоқда. Бугунги тадбирда ташқи аудиторлар томонидан халқаро ва миллий сертификатларнинг тақдим этилиши ушбу муассасада бошқарув тизими ва таълим сифати халқаро стандарт талабларига жавоб беришидан далолат беради.

Имиж, рейтинг, рақобат...

ISO 9001:2015 сертификатининг мавжудлиги университет учун қуйидаги афзалликларни беради:

- Университет имижи ва рейтинги ошади, рақобат бозоридаги ўрни яхшиланади ва янги бозорларга чиқиши таъминланади;

- мижозлар ва ҳамкорларнинг университетга бўлган ишончи ошади, ташқи муҳит ўзгаришларига тезкор жавоб бериш имкони яратилади;

- интеллектуал, техник ва иқтисодий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади, ўзаро тан олиш имкониятлари кенгаяди;

- бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, фаолиятга оид камчиликларни аниқлаш ва ҳолатни яхшилаш имконини беради;

- Университетда таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнларини халқаро таълим стандартлари асосида ташкил этиш имконини беради;

- ички иш самарадорлигини оширади, персоналнинг таълим сифатини оширишга бўлган масъулиятини кучайтиради;

- бизнес-жараёнларни тўғри режалаштириш ва амалга ошириш талабларини таъминлаш имкониятини яратади.

Энг асосийси, ISO 9001:2015 сертификати университетнинг фаолияти сифат менежменти тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини билдиради ҳамда барча даражалардаги бошқарув аппаратига сифатни ошириш юзасидан катта масъулиятни юклайди. Тошкент Кимё халқаро университети ўз мижозлари ва ҳамкорларининг ишончини оқлашга, хизмат кўрсатиш соҳасида рақобатбардош бўлишга, таълим сифатини янада оширишга астойдил бел боғлаган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда KUIT’да янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланган ва абитуриентлар 28 та йўналишда кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим шакллари учун ҳужжат топширишмоқда.

Мавзуга оид