Ўзбекистон | 11:00
925
3 дақиқада ўқилади
Реклама

ТКХУда 500 дан ортиқ талабага таълим грантлари топширилди

Тошкент Кимё халқаро университетида йилнинг энг муҳим ва тантанали тадбирларидан бири — таълим грантлари ҳамда номдор стипендиялар соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилда университетнинг Тошкент, Самарқанд ва Наманган филиалларида таҳсил олаётган иқтидорли ҳамда ижтимоий эҳтиёжманд талабалар учун жами 530 та таълим гранти ажратилди. Шунингдек, университет тарихида ва иқтисодиёт фанининг ривожида алоҳида ўрин тутган таниқли шахслар номи билан аталувчи 30 та 100 фоизлик номдор стипендия ўз эгаларига топширилди.

 Хусусан, талабалар қуйидаги номдор стипендиялар билан тақдирланди:

• университетнинг биринчи ректори Жонпулат Қудайбергенов номидаги стипендия;

• иқтисодчи олим Аҳмаджон Ўлмасов номидаги стипендия;

• таниқли иқтисодчи, иқтисод фанининг етук вакили Мурод Шарифхўжаев номидаги стипендия.

Тантанали маросим Тошкент Кимё халқаро университети ректори, профессор Акмал Аллакулиевнинг табрик нутқи билан бошланди. У ўз чиқишида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш университет фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлаб, грант ва стипендиялар талабаларнинг профессионал келажагига киритилган муҳим сармоя эканини қайд этди.

Шундан сўнг университетнинг биринчи ректори марҳум Жонпулат Қудайбергеновнинг турмуш ўртоғи Дилора Қудайбергенова сўзга чиқиб, олий таълим муассасасининг шаклланиш жараёни, унинг асосий қадриятлари ва таълимга бўлган ёндашуви ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди ҳамда талабаларга самимий тилакларини билдирди.

17 ноябр — Халқаро талабалар куни арафасида университет томонидан талабалар учун байрамона тадбир ҳам ташкил этилди. Дастур доирасида иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган бадиий ва ижодий чиқишлар намойиш этилди. Тадбир якунида махсус меҳмон — DJ Macarella иштирокидаги мусиқий шоу байрамона кайфиятни янада кўтаринкига чиқарди.

Мазкур тантанали маросим Тошкент Кимё халқаро университетининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб эътироф этиш ҳамда келажак учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган изчил сиёсатининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Web-page | Telegram | Facebook | Instagram

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид