Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтий абитуриентларнинг 40 фоиздан ошиғи 56,7 балл ҳам ололмаганини мусибат деб атади
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ўзбекистонлик абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида қайд этган натижалари ҳақида гапирар экан уларнинг 40 фоизи «икки баҳога ҳам жавоб бера олмагани»ни мусибат деб атади.
«Яқинда ҳиндистонлик олимлар бирлашиб Ойга ўз аппаратини чиқарди. Ҳиндлар бутун дунёни лол қолдирадиган техникалар яратмоқда, улар шу масалада баҳслашишмоқда. Ҳозир даволаниш учун энг қулай жой Ҳиндистон.
У ерларда мана шундай илм устидан мусобақалашишаётган бир вақтда биз ҳали ҳам соқолни қандай қўйиш, кийинмни қандай кийишни тортишиб юрибмиз. Тортишувларни тўхтатмасак, илм-маърифат билан шуғулланмасак, халқимиз бахтли бўлиши қийин.
Ўқишга топширган мактаб битирувчиларининг баллари эълон қилинди. 40 фоиздан кўпи икки баҳога ҳам жавоб бермабди, мана бу мусибат биз учун. Соқолни узун-калта бўлишини ўрнига мана шу масалани ташвишини қилишимиз керак», деган муфтий.
Мавзуга оид
23:48 / 15.07.2025
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
12:11 / 25.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
20:31 / 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
21:45 / 28.02.2025