Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида вирусга тест топшириш пункти ташкил этилади
Юнусобод туман «Олой» бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.
Фото: Юнусобод тумани ҳокимлиги
Таъкидланишича, мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд бўлади.
«Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда», - дея қўшимча қилинади ҳокимлик хабарида.



Айни пайтда Илғор технологиялар марказида коронавирусни аниқловчи 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия тайёрланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари лабораторияларига ҳамда республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топширилди. Қолган 60 мингта тестни бошқа вилоятларга чиқариш режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
12:11 / 06.05.2024
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
12:57 / 05.05.2024
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
19:19 / 16.04.2024