Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатгани аниқланди. Пойтахт мактабгача таълим бошқармаси тарбиячи ишдан бўшатилганини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалганди.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг муносабат билдиришича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борган. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида кузатилган.
Ташкилот маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 512-боғчада ҳам тарбиячи аёл болалардан бирини уриб, уни ҳақорат қилгани тасвирланган видео тарқалганди.
Шунингдек, Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан олинганди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атаган.
Мавзуга оид
15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди
20:43 / 28.06.2024
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди
15:26 / 22.06.2024
Жиззахдаги боғчада болаларни оёқ кийим билан урган тарбиячига жиноят иши қўзғатилди
16:06 / 07.06.2024