Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқинди йиғиш майдончаларида қайта ишланадиган чиқиндилар сотиб олинади
Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланадиган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарларида ҳамда Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги чиқинди йиғиш майдонларида “қайта ишланадиган” тоифага мансуб чиқинди турлари сотиб олиш йўли билан қабул қилинади.
“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш учун 2024—2026 йилларда Тошкент, Ангрен, Андижон, Бухоро ва Термиз шаҳарларида ҳамда Тошкент туманидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги чиқинди йиғиш майдончаларида чиқиндиларни “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган” ва “озиқ-овқат” тоифаларига ажратган ҳолда йиғиш ташкил этилади.
2024 йил 1 июлга қадар мазкур ҳудудларда хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни тоифаларига ажратган ҳолда тўплаши учун қуйидаги турдаги махсус (QR-код — матрицали штрих кодли) чиқинди пакетлари билан фуқаролар бепул таъминланади:
- қайта ишланадиган маиший чиқиндилар учун — шаффоф, рангсиз;
- қайта ишланмайдиган маиший чиқиндилар учун — қора ранг;
- озиқ-овқат чиқиндилари учун — жигарранг.
Қайта ишланадиган қаттиқ маиший чиқиндилар чиқинди йиғиш майдончаларида санитар тозалаш корхоналари томонидан сотиб олинади.
Кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудларда чиқинди йиғиш майдонларида сотиб олиш йўли билан қабул қилинадиган “қайта ишланадиган” тоифага мансуб чиқинди турлари:
- пластик чиқиндиларнинг барча турлари;
- қоғоз чиқиндилар, макулатура;
- қора ва рангли металл чиқиндилари ва ломлар;
- ишлатилган шиша маҳсулотлари ва чиқиндилари;
- тўқимачилик материаллари чиқиндилари;
- резина ва резинатехника маҳсулотлари чиқиндилари.
Мавзуга оид
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026
Тошкент вилоятида чиқинди тарифлари ошади
08:40 / 23.03.2026
Норвегия Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаларига қизиқиш билдирди
13:06 / 05.03.2026