Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёси соҳилида тозалаш ишлари бошланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Чирчиқ дарёси соҳили чиқиндилар билан тўлиб кетгани ҳақидаги хабарлар юзасидан мутасадди идоралар томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Қуйи Чирчиқ туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш давомида Қуйи Чирчиқ тумани "Мевазор" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси соҳилига номаълум фуқаролар томонидан турли хил маиший чиқиндилар ташлаб кетилгани аниқланди.
Айни пайтда инспекторлар томонидан махсус техникалар жалб этилган ҳолда ҳудудни тозалаш ва чиқиндиларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси фуқаролардан белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уларни ёқмасликни сўради. Шунингдек, бу каби қонунбузилиш ҳолатлари учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чоралар кўрилиши эслатиб ўтилди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
10:30 / 04.07.2026
Ўзбекистонда 11 та чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш заводи қурилади
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
09:05 / 20.06.2026