Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет»нинг 10-мавсуми 1 февралдан старт олади
2026 йил 1 февралдан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 10-мавсуми (юбилей мавсум) бошланади. Лойиҳаларни киритиш 1–20 феврал кунлари амалга оширилади, овоз бериш эса 11–20 март кунларига тўғри келади.
Фото: Kun.uz
2026 йил 1 февралдан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Маълум қилинишича, мавсум қуйидаги босқичлар асосида ташкил этилади:
- 1–20 феврал — лойиҳаларни киритиш;
- 21 феврал – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
- 8–10 март — тарғибот босқичи;
- 11–20 март — овоз бериш босқичи;
- 21–31 март — қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи.
Шунингдек, анъанавий тартибга кўра, овоз бериш босқичи якунлари бўйича ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилиниши қайд этилди.
Фуқаролар маҳалласи учун ташаббус кўрсатиб, лойиҳа киритиш ва овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилди.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026