Ўзбекистон | 18:28
815
2 дақиқада ўқилади

“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ваъда қилинган маблағ берилмагани бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан юзлаб мурожаатлар келиб тушган.

Фото: Kun.uz 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги норасмий Telegram ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ваъда қилинган маблағ берилмагани бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига фуқаролар томонидан юзлаб мурожаатлар келиб тушган.

“Ушбу ҳолатда учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағи ёки моддий қийматликлар ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

​“Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Очиқ бюджет” ахборот портали, порталнинг Android ва iOS тизимларида ишловчи мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади”, дейилади муносабатда.

Таъкидланишича, амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган.

“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг. Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга тақдим этманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг”, дея фуқароларни огоҳликка чақирган вазирлик.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид