“Ташаббусли бюджет”да шериклик лойиҳалари орасидан илк ғолиблар маълум бўлди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар бермоқда.
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Шарқ” МФЙ Юсуф Ҳамадоний кўчасининг 360 метрлик қисмини асфалтлаш учун 230 млн сўм талаб этилади. Шунинг 50 фоизи – 115 млн сўмини аҳоли молиялаштирди.
Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани “Эски анҳор” МФЙдаги умумий узунлиги 3 км бўлган Мезонли ва Оқар дарё кўчаларини асфалтлаш учун 1 млрд 648 млн сўм маблағ зарур. Бунинг ярми (824 млн сўм) аҳоли томонидан тўланди.
Натижада бу иккита лойиҳа автоматик равишда ғолиб деб топилди.
Ўз лойиҳасини шериклик асосида молиялаштиришни истаган ташаббускорлар маблағларни 10 март соат 18:00 гача транзит ҳисобрақамларига ўтказишлари лозим.
Лойиҳаларга овоз бериш 11 мартдан бошланади.







