Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Херсондан «эвакуация», Донбассдаги ярадорлар. Уруш суратлари
Урушнинг 252-кунидаги асосий маълумотлар:
- Россия Украина Қора денгиздаги портлар орқали озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилишини таъминлайдиган «ғалла келишуви»га қайтганини маълум қилди. Россия бу келишувдаги иштирокини Қора денгиз флоти кемаларига дронлар орқали ҳужум қилингани сабаб 30 октябр куни тўхтатганди, аммо энди Украинадан хавфсизлик йўлаги ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланилмаслиги борасида кафолат олганини билдирди.
- Польша Калининград области билан чегарада икки ярим метрлик тўсиқ қуришга киришди.
- Россия ФХХ Қримда Украина махсус хизматлари диверсиясининг олди олинганини маълум қилди.
- Чувашияда 100 дан ортиқ сафарбар қилинганлар Ульяновскдаги ўқув марказида тўловлар йўқлигидан норози бўлиб исён қилишди.
- РФ вице-премьери Марат Хуснуллин 8 октябр кунги портлаш оқибатида шикастланган Қрим кўпригини тиклаш ишлари декабрда якунланишини ваъда қилди.
- New York Times газетаси хабар беришича, Россия генераллари Украинага қарши тактик ядро қуроли қўллаш имкониятларини муҳокама қилган. Бу маълумотни Оқ уй вакили ҳам тасдиқлади.
- Бу вақтда Россия ТИВ «ядро урушининг олдини олиш лозимлиги» тўғрисида баёнот берди, унда Россия ядро доктринаси фақат мудофаавий характерга экани айтилиб, буни ўзгача талқин қилишга йўл қўйилмаслигига ваъда берилган. Россия ядро қуролини фақат оммавий қирғин қуролларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тажовузга жавобан қўллаши мумкинлиги айтилган.
- Украина манбалари таъкидлашича, Россия қўшини Запорижжя АЭСнинг ишлатилган ядро ёнилғиси сақланадиган ҳудудида номаълум объект қурмоқда ва у ерга станция ходимлари киришига рухсат берилмаяпти.
Қуйида 2 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Святигорскда вайрон қилинган монастир
Святогорск — Донецк области шимолидаги шаҳар. Россия қўшинлари уни июн ойи бошида эгаллаб олганди, сентябр ойида эса Святогорск Украина армияси томонидан озод этилди. Россияликлар шаҳарни эгаллаган бўлса-да, Шимолий Дон дарёсининг нариги соҳилида жойлашган Святогорская лаври ибодатхоналар мажмуи Украина қуролли кучлари назоратида қолганди. Россиялик ҳарбийлар бу ҳудудни бир неча бор ўққа тутишган, 7 май кунги зарбалар оқибатида Святогорск яқинидаги Долина қишлоғида жойлашган Авлия Георгиевский монастири вайрон этилганди.
Россияликлар томонидан «эвакуация» қилинаётган херсонликлар
Октябр ойи ўрталарида Херсон областининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти Украина қуролли кучлари ҳужуми кутилаётганини маълум қилди ва аҳолини шаҳардан «эвакуация» қилишга киришди. Херсонликларга Днепр дарёсининг чап соҳилига ўтиш ёки Россия регионларига кетиш таклиф этилди, уларга бу ҳудудларда турар жойлар учун сертификатлар берилиши ваъда қилинди. 1 ноябр куни регионнинг Россия таъсиридаги раҳбари Владимир Сальдо Днепрнинг ўнг соҳилидан чап соҳилга 70 минг киши олиб ўтилгани, яна 70 минг кишини соҳилдан 15 километрлик ҳудуд бўйлаб жойлаштириш режалаштирилаётганини маълум қилди. 2 ноябр куни Херсон области маъмурияти Днепрнинг ўнг соҳилидаги кечув жойини ёпиб қўйди.
Вайрон бўлган Мариупол
Мариупол учун жанглар кенг кўламли босқиннинг илк кунларидаёқ бошланиб кетганди. Россия қўшини аста-секинлик билан шаҳарни эгаллай бошлади, кўча жанглари олиб борилди ва тинч аҳоли кўчирилди. Март ойи охирида РФ армияси Мариупол марказига кирди, Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович шаҳардаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлганини, беш минг киши ҳалок бўлганини айтди. Сентябр ойида ўтказилган «референдум»лар якунларига кўра, «ДХР» ҳам Россия таркибига қўшиб олинди. Бугунги кунда Мариуполнинг кўриниши қуйидагича.
Донбассдаги ҳарбий ҳоспиталда украин ҳарбийлари
Украина қуролли кучлари Бош штабининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия армияси Донецк областида уч йўналишда илгариламоқда — Бахмут ва Авдеевка шаҳарлари атрофида, шунингдек Павловка посёлкаси ҳудудида. Донецкдаги барча йўналишларда интенсив жанглар кетмоқда. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг маълум қилишича, Россия қўшини илгарилашга муваффақ бўлиши биланоқ Украина армияси барча ҳужумларни бартараф этмоқда. Қуйида Донецк областидаги украин ҳарбий шифокорлари қандай шароитларда ишлаётгани акс этган фотосуратлар.
Реабилитация марказидаги «Азов» жангчилари
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
22:56 / 25.12.2025
Зеленский Путинга ўлим тилаётганига ишора қилди ва Россияни «худосизлик»да айблади
16:37 / 25.12.2025
Россия учун диверсия тайёрлаганликда айбланаётган украиналик Германияга топширилди
15:58 / 25.12.2025
«Отувга ёки ҳибсга тайёрман». NYT Кремлнинг урушга қарши бўлган мулозими ҳақида
15:32 / 25.12.2025