Қалтис пайтдаги қатъий ва тўғри қадам
Конституция лойиҳаси эълон қилиниб, муҳокамалар давом этаркан, расмийлар аҳоли фикрини эшитишга тайёрлигини айтиб келди. Аммо масала ижтимоий тармоқда турлича талқин қилинди ва вазиятдан айрим кучлар фойдаланиб қолишга уринди. Юзага келган вазиятда президент оқилона ва прагматик йўл тутди, ўз вақтида кескинлик авж олишининг олди олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Конституцион ислоҳотлардаги кутилмаган оғриқли нуқтага айланиб қолган Қорақалпоғистон масаласи ечими турлича бўлгани ҳолда энг муҳим шартлар ўзгармас қолиши лозим эди – бу ҳам бўлса давлатнинг ҳудудий яхлитлиги муҳокама қилинмаслиги, ўзбеклар ва қорақалпоқлар аслан бир халқнинг икки қаноти экани ҳамда азалий бирдамлик давом этиши.
Афсуски, бу масалани ўзгача тушунган, провокацияга учган, тинчлик қадрини унутиб қўйган бир гуруҳ одамларнинг кўчаларда тўпланиб вазиятни қалтис нуқтага етаклади. Маълумки, ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай давлат айирмачилик руҳидаги чиқишларга чидаши мумкин, аммо бунинг ортидан келиб чиқадиган тартибсизликларга йўл қўя олмайди, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитликни сўроқ остида қолдирмайди.
Кўча тартибсизликлари давом этиши билан вазият бутун мамлакат миқёсидаги жиддий масалаларда сўнгги нуқтани қўювчи шахс – Ўзбекистон президентининг бевосита аралашувини талаб қила бошлади.
Шавкат Мирзиёев прагматик сиёсатчи эканини яна бир марта кўрсатган ҳолда, муҳим ва қатъий қадамни қўя олди. Нукусга, воқеалар марказига бориб, барча масалаларни бирма-бир муҳокама қилди ва аниқ ечимни ўртага ташлади: Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.
Давлат раҳбарининг аҳолига мурожаати қуйидагича жаранглади:
“Азиз ватандошлар!
Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!
Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.
Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.
Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.
Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.
Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради”.
Албатта, масала 1 июл кунги даражага чиқишининг қатор объектив сабаблари, хусусан халқ билан мулоқотнинг самарали ташкил этилмагани ва бошқа омиллар атрофлича ўрганиб чиқилиши лозим. Бу – ана шундай хатоларга қайта йўл қўйилмаслиги учун ҳам жуда зарур.
Жорий этилган фавқулодда ҳолат борасида эса ортиқча саволларга ўрин йўқ: Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлиги савол остига олинмайди, унга нисбатан юзага келган ҳар қандай таҳдид дадил ва аниқ чораларга олиб келади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур воқеа бир томондан ўзбек-қорақалпоқ бирдамлигининг синови бўлгани ва икки қардош халқ бу синовдан муносиб ўтганини кўрсатган бўлса, бошқа томондан Қорақалпоғистон аҳолисининг талаб ва истаклари президент Шавкат Мирзиёев учун юқори даражада аҳамиятга эга эканини тасдиқлади.
Аброр Зоҳидов
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024