Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад исми Австрияда энг кўп қўйилаётган исмлар учталигига кирди
Фото: Иллюстратив фото
Муҳаммад исми Австрия пойтахти Венада янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар ичида 3-рақамлиси бўлди. Бу ҳақда Kronen Zeitung хабар қилди.
“Бу расман тасдиқланган: 2017 йилда ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар – Александр ва Максимилиан бўлди, мусулмонча Муҳаммад исми эса 3-ўринни эгаллади”, дейилган газетадаги хабарда.
Таъкидланишича, бунда Муҳаммад исмининг Муҳамад, Муҳаммет, Моҳамад, Муҳаммад ва Муҳаммед каби турлича ёзилишлари ҳисобга олинган.
Wiener Zeitung нашри чақалоқларга қўйилган исмлар бўйича аниқ маълумотларни келтириб ўтди. 2017 йилда Венада 175 нафар Александр, 161 нафар Максимилиан ва 159 нафар Муҳаммад исмли болалар дунёга келган. Шунингдек, ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар бешталигидан Давид (151) ва Филип (137) исмлари ҳам ўрин олган.
Қиз чақалоқларга берилган исмлар орасида София (183 чақалоқ), Сара (173) ва Анна (142) исмлари етакчилик қилмоқда.
Мавзуга оид
08:47 / 11.05.2026
Австрия ўзбекистонликлар учун янги иш ўринлари очмоқчи
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
22:08 / 19.04.2026
Австрияда болалар озуқаси таркибида маргимуш борлиги аниқланди
13:52 / 13.03.2026