Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
Австрия ташқи ишлар ва ички ишлар вазирлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатдаги ноқонуний афғон мигрантларини Ўзбекистон орқали ўз юртига депортация қилиш бўйича келишув имзолаши кутиляпти. «Шу пайтгача Афғонистонга депортация қилиш фақат Истанбул аэропорти орқали амалга оширилар эди, энди эса Кобулга «иккинчи йўл» ҳам очиляпти», дейилади хабарда.
Австрия ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний афғон мигрантларини Ўзбекистон орқали ўз юртига депортация қилишни йўлга қўяди, дея хабар берди маҳаллий Die Presse нашри.
Бу борада келишувга эришиш учун 7 май куни Австрия ташқи ишлар ва ички ишлар вазирлари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти.
«Австрия ўз ватанига депортация қилиниши керак бўлган афғонларни Австрия кузатуви остида шимолий қўшни давлат — Ўзбекистон орқали ўз манзилларига етказмоқчи. Шу пайтгача Афғонистонга депортация қилиш фақат Истанбул аэропорти орқали амалга оширилар эди, энди эса Кобулга «иккинчи йўл» ҳам очиляпти», дейилади хабарда.
Австрия ички ишлар вазири Герҳард Карнернинг сўзларига кўра, ўзаро келишув қатъий ва адолатли бошпана сиёсатининг бир қисми сифатида хизмат қилади ҳамда Европа Иттифоқига Ўзбекистон орқали кирган учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайтариб олиш мажбуриятини ҳам кўзда тутади.
Шунингдек, ўзбекистонлик малакали ишчиларнинг Австрияга хавфсиз ва тартибли миграциясини рағбатлантиришга оид жиҳатлар ҳам кўриб чиқилиши кутиляпти.
Австрия ва бошқа Европа давлатлари – Германия, Греция, Нидерландия, Дания томонидан илгари сурилаётган бошпана бериш рад этилганлар учун «махсус қайтиш марказлари»ни очиш масаласи кутилаётган келишувга киритилмайди.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
08:51 / 04.06.2026