Президент Қорақалпоғистон аҳолисининг тиббий ҳимоясини кучайтириш бўйича қарор имзолади
Қорақалпоғистонда тўртта янги шифохона ташкил этилади. Соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти “Қорақалпоғистон Республикасида 2022–2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида” қарор имзолади.
“Нигоҳ” Telegram-канали хабарига кўра, қарорга асосан Қорақалпоғистонда қуйидагилар ташкил этилади:
- сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази;
- 80 ўринли Болалар фтизиатрия санаторийси;
- Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида 20 ўринли хирургия бўлими;
- Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими негизида академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали;
- Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси таркибида мавжуд ўринлар доирасида умидсиз оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган бўлим (ҳоспис).
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди.
2022 йил 1 июлдан лепрозорийларда ишлайдиган барча ходимларнинг лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, президент шу ҳафта Нукусда технопарк ташкил этилиши бўйича ҳам қарор имзолади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Мавзуга оид

15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда

08:09 / 26.03.2025
Россия оммавий тарзда КХДРдан шифокорларни стажировкага қабул қилмоқда

14:50 / 20.02.2025
2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади – бу қанчалик реал?

13:34 / 11.02.2025