Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эртадан Регистон ансамблига фақат 17:00 гача кириш мумкин бўлади
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқий танловига тайёргарлик муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Регистон ансамблига 20 июлдан бошлаб фақат 11:00 дан 17:00 гача киришга рухсат берилади. Қолган вақтларда ансамблда «Шарқ тароналари»га тайёргарлик кўрилади. Бу ҳақда Регистон ансамбли маъмурияти хабар бермоқда.
Бу йил 12-марта ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали 26-30 август кунлари бўлиб ўтади. «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида келтирилишича, мусобақанинг гран-при соҳибига 10 000 АҚШ доллари, 1-ўрин эгаларига 5 000, 2-ўрин эгаларига 3 500, 3-ўрин соҳибларига 2 000 АҚШ долларидан мукофот пули ажратилган.
Шунингдек халқаро ҳайъат раисига 2 000 АҚШ доллари, ҳайъат аъзоларининг ҳар бирига 1 000 АҚШ долларидан гонорар берилади.
Мавзуга оид
11:52 / 22.01.2025
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан пул сўради
10:31 / 14.11.2024
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
18:59 / 15.09.2024
Фото: Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди
11:58 / 27.08.2024