Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ташқи қарзлар масаласида ҳукумат ичида тез-тез баҳслар бўлиб туради — Сардор Умурзаков
Турли идоралараро платформаларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ўртасида ташқи қарзлар мавзусида соғлом баҳслар тез-тез бўлиб туради, дейди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.
Ташқи қарз – Ўзбекистонда сўнгги йилларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири. Бироқ бу мавзудаги муҳокамаларда барча давлат органлари кўпинча якдил позицияда тургандек таассурот уйғотади: улар ўртасидаги баҳслардан жамоатчилик хабар топмайди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков журналистларга берган интервьюсида шу ҳақдаги саволга жавоб бераркан, унинг раҳбарлигидаги вазирлик ташқи қарз масаласида Молия вазирлиги билан тез-тез соғлом баҳсга киришиб туришини айтди.
“Тортишувлар идоралараро комиссияларда бўлади. Бизда ташқи қарз лойиҳаларини кўриб чиқувчи ишчи гуруҳ бор, унга ўзим бошман. Бундан ташқари, бош вазир бошчилигидаги умумий ташқи қарзга оид алоҳида комиссиямиз бор. Мана шу форматларда бизда катта баҳслар бўлади. Мен бошқа вазир билан, менинг ўринбосарим бошқа вазир ўринбосари билан жуда кўп муҳокама қиламиз.
Ташқи қарзимизни асосан иккита йўналишга ажратса бўлади. Биринчиси – бюджетни қўллаб-қувватлаш учун олинадиган ташқи қарз. Иккинчиси – лойиҳаларга йўналтириладиган ташқи қарз. Лойиҳаларга йўналтириладиган ташқи қарзга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги масъул, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун олинадиган ташқи қарзга эса Молия вазирлиги қарайди.
Шунинг учун кўп ҳолларда соғлом баҳслар, тортишувлар Молия вазирлиги билан бўлади. Молия вазирлигида ҳам, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ҳам шу масалага масъул алоҳида вазир ўринбосари бор. Шунинг учун мана шу масалаларда улар доимий муҳокамада ишлайди.
Биласиз, бизда ўтган йилдан бери ташқи қарзни жалб қилишга алоҳида парламент томонидан лимит ўрнатилмоқда, шу доирада ишлаймиз”, – деди Сардор Умурзаков.
Тўлиқ интервьюни Kun.uz'нинг YouTube каналида томоша қилинг.
Мавзуга оид
12:15 / 14.03.2026
2026 йилда пахтани машинада териш улуши 70 фоизга етказилади
10:18 / 17.01.2026
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 75 млрд доллардан ошди
23:05 / 28.11.2025
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга етди. Пуллар нимага ишлатилган?
10:25 / 25.11.2025