Ўзбекистон | 07:47 / 30.11.2021
24906
1 дақиқада ўқилади

Декабр ойида ўзбекистонликлар байрамлар муносабати билан 2 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан 8 декабр – Конституция куни байрам (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.

Фото: Shutterstock

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармонига асосан 2021 йил 31 декабр – қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

2022 йил 1 январ ҳам янги йил байрам (ишланмайдиган) куни ҳисобланади, 2 январ эса якшанбага тўғри келади.

Маълумот учун, президент фармонига асосан Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

Тайёрлаган:  Аббос Салайдинов

Мавзуга оид