Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
Бу йил тожикистонликлар энг кўп ишлайди, қозоғистонликлар эса энг кўп дам олади.

Фото: Getty Images
2025 йилда Марказий Осиё давлатлари, уларнинг қўшнилари байрам ва дам олиш кунларининг турли миқдори билан тақвим тайёрлади. Tengrinews қайси давлат энг кўп «қизил» кунлар билан «мақтаниши» ва қайси бири минимал дам олиш билан қолиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди (иш ҳафтаси 5 кун деб ҳисобга олинган).
Қозоғистон
2025 йилда қозоғистонликлар 244 кун ишлайди ва 121 кун дам олади. Улар орасида энг узоқ дам олиш кунлари Наврўз байрамига тўғри келади: 21-25 март. Феврал ойида қозоғистонликлар кўпроқ ишлайди: 20 иш куни ва 8 дам олиш куни.
Қирғизистон
2025 йилда қирғизистонликлар 247 кун ишлайди ва 118 кун дам олади. Байрам кунлари қаторига 30 мартга тўғри келиши кутилаётган Рўза ҳайити ва 6 июнда бўлиши кутилаётган Қурбон ҳайити ҳам киритилган.
Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар бу йил 252 кун ишлайди ва 113 кун дам олади. Йилнинг энг узун байрами, худди Қозоғистонга ўхшаб Наврўз байрами кунларидир.
Тожикистон
2025 йилда тожикистонликлар энг кўп ишлайди (253 кун) ва энг кам дам олади (112 кун). Бунга мамлакат қонунчилигида белгиланган стандарт дам олиш кунлари, байрамлар ва қўшимча ишламайдиган кунлар киради.
Туркманистон
2025 йилда туркманистонликлар 249 кун ишлайди ва 116 кун дам олади. Қурбон ҳайити расмий байрам бўлиб, 3 кун - 6 июндан 8 июнгача нишонланади.
Бошқа қўшни давлатларда вазият қандай?
Озарбойжон
2025 йилда озарбойжонликлар 239 кун ишлайди ва 126 кун дам олади. Улардан 105 кун анъанавий дам олиш кунлари бўлиб, 8 кун расмий байрамларга тўғри келади.
Россия
Ҳукумат томонидан тасдиқланган тақвимга кўра, 2025 йилда россияликлар 247 кун ишлайди ва 118 кун дам олади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
Ўзбекистон | 15:54
-
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда
Жамият | 15:31
-
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган
Жаҳон | 15:26
-
Генерал Попов 5 йилга қамалди
Жаҳон | 15:09
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025