Жамият | 11:22 / 30.10.2019
4050
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади

Бугун, 30 октябрь куни, соат 10:00 дан 17:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинчалик узилиш бўлади.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” хабарига кўра, Чилонзор туманининг Е-мавзе ҳудудига қарашли 6 кВли 1986-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида тумандаги 1/36–сонли мактабгача таълим муассасасида ва 9, 10, 9А, 5, 6 – сонли кўп қаватли аҳоли турар жой биноларида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинчалик узилиш бўлади.

Шунингдек, Олмазор туманидаги 0,4 кВли 426 ҳамда 4120-сонли трансформатор пунктларига қарашли “Қўштут” маҳалла ҳудудидаги “Ленточний” ва “Улуғ” кўчаларида темир бетон устунларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши сабабли аҳоли турар жойларида ишларни хавфсиз бажариш мақсадида соат 10:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинчалик узилиш бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид