Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
Президент энергетика тизимини ривожлантириш ва соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тўхталар экан, электр энергияси генерациясида тўпланган тажриба эндиликда тармоқларни бошқаришга ҳам жорий этилаётганини таъкидлади.
– Биз электр энергияси генерацияси йўналишидаги ислоҳотларимиз натижасида соҳага хорижий сармояларни давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри жалб этишда катта тажриба орттирдик. Жорий йилдан нафақат электр энергиясини ишлаб чиқариш, балки уни истеъмолчиларга етказиб беришда ҳам хусусий шериклик тамойилларини қўллашни бошладик, – деди президент.
Маълум қилинганидек, Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича Туркиянинг Aksa elektrik компанияси билан келишувга эришилган. Лойиҳа доирасида ушбу компания:
тармоқни операцион бошқарувга олади;
зарур инвестиция киритади;
электр тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилади;
йўқотишларни икки баробарга камайтиришни таъминлайди.
Ҳисоб-китобларга кўра, шундай чоралар натижасида ҳар йили ўртача 20 миллион доллар миқдорида иқтисод қилинишини таъминлаш мумкин бўлади.
Президент таъкидлаганидай, бундай давлат-хусусий шериклик тажрибаси келгусида бошқа ҳудудларда ҳам қўлланади. Жумладан, келгуси йилда – Жиззах ва Сирдарё вилоятлари, 2027 йилда – Наманган ва Тошкент вилоятлари электр тармоқлари бошқаруви ҳам инвесторларга таклиф этилади.
Бу эса электр таъминоти сифатини ошириш, тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш ва соҳада самарадорликни кўтаришга қаратилган навбатдаги қадам сифатида қайд этилди.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026