Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидига ҳомийлар ҳисобидан китоблар вақф қилинди
Фото: vaqf.uz
Ушбу хайрия ишлари учун қарийб ўн беш миллион сўмлик китоблар сотиб олинган.
"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси амалга ошириб келинмоқда. Ушбу хайрли ишлар доирасида юртимиз масжид ва мадрасаларига китоблар тақдим этилмоқда, деб хабар берди "Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати.

Жорий йилнинг октябрь ойида "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийлар маблағлари эвазига харид қилинган 81 номдаги 500 га яқин китоб Тошкент шаҳридаги "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" масжидига вақф қилинди. Китобларга вақф мулки эканини билдирувчи муҳрлар босилиб, ушбу масжид мажмуага етказилган.


Ушбу хайрия ишлари учун қарийб ўн беш миллион сўмлик китоблар сотиб олинган.
«Аллоҳ розилиги йўлида қилинган эҳсонларни Ўзи даргоҳида қабули мақбул айласин! Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади: "Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир" (Бақара сураси, 261-оят).



Азизлар, хайрли ишларда фаол бўлайлик. Хайрия тадбирларида ўз ҳиссаларимизни қўшиб ажрларга эришайлик!», дейилади хабарда.
Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаб, хайрли ишларда фаол иштирок этаётган мўмин ва мўминаларга "Вақф" хайрия жамоат фонди ўз миннатдорлигини билдиради.
Мавзуга оид
17:26 / 05.06.2024
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф илмий меросига бағишланган “Пешқадам карвони” лойиҳаси сарҳисоби бўлиб ўтди
15:00 / 30.08.2023
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тақдирланган олий орден унинг ўғлига топширилди
19:57 / 27.06.2023
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди
19:10 / 01.06.2022