Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тақдирланган олий орден унинг ўғлига топширилди
Қурбон ҳайити арафасида президент Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирланган эди. 30 август куни ушбу мукофотни марҳум шайхнинг ўғли, шайх номидаги масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Юсуф Кўксаройда президент Шавкат Мирзиёевдан қабул қилиб олди.

Фото: Muslimaat.uz
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топширмоқда. Улар орасида диний уламолар ҳам бор. Президент матбуот хизмати марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф тақдирланган орден унинг ўғлига топширилгани ҳақидаги видеони эълон қилди.
27 августда эълон қилинган фармонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “ўзининг серқирра фаолияти ҳамда беқиёс илмий-маърифий мероси билан исломий тафаккур ва маданиятни равнақ топтириш, муқаддас динимизнинг улуғ инсоний ғояларини халқимизга етказиш, машҳур уламоларимизнинг бебаҳо асарларини чуқур тадқиқ этиш, турли мамлакат ва ўлкаларда кенг тарғиб қилиш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқаро миқёсда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва аҳилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги алоҳида хизматлари учун” мукофотлангани маълум қилинган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида туғилган. Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида, Ливиянинг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетида таҳсил олган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ва Олий маъҳадда турли лавозимларда фаолият юритган уламо 1989 йилга келиб Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси муфтийси лавозимига тайинланган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1989 йилда собиқ совет Олий Кенгашига депутат этиб сайлангач, собиқ иттифоқ президенти Михаил Горбачёв ва Олий Кенгашга иттифоқ мусулмонларининг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш юзасидан баённома тақдим этган. Унинг Горбачёв билан бевосита мулоқотидан кейин Москванинг мусулмонларга нисбатан сиёсатида ижобий ўзгариш сезила бошлагани айтилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг саъй-ҳаракатлари билан собиқ иттифоқда кўплаб масжидлар ва мадрасалар очила бошланди, мусулмонларга ўз диний урф-одатларини, маросимларни адо этишга рухсат берила бошланди. Собиқ иттифоқдан ҳаж сафарига борадиган мусулмонларнинг сони кескин оширилди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф – мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси. У ислом дунёсидаги нуфузли ташкилотларнинг аъзоси эди. Олим илмий ва диний фаолияти, ўзбек тилидаги ўнлаб диний-маърифий китоблари билан Марказий Осиё ислом оламида катта из қолдирди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этди. Шаҳардаги Шайх Зайниддин (Кўкча) қабристонига дафн этилган.
Президент фармони билан, шунингдек Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳам “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиши мумкин — ОАВ
Жаҳон | 00:43
-
Швейцария 30 мингдан ортиқ украиналикни қочоқ мақомидан маҳрум қилди
Жаҳон | 00:18
-
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди
Жамият | 23:57 / 17.03.2025
-
BYD электромобилларни 5 дақиқада қувватлаш имконини берадиган янги тизимни тақдим этди
Фан-техника | 23:25 / 17.03.2025
Мавзуга оид

17:10 / 13.03.2025
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?

10:50 / 14.02.2025
Шавкат Мирзиёев Наргиза Холбоевани "Дўстлик" ордени билан мукофотлади

23:04 / 20.12.2024
Путин тарғиботчи Симонянни олтинчи орден билан мукофотлади

12:36 / 13.12.2024