Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган BYD E2 электромобили 242 миллион сўмдан сотилиши маълум бўлди
BYD E2 моделининг расмий нархи интернетда тарқалди. Электромобилнинг нархлари 19300 доллар, ёки 242 млн сўмдан бошланади. Фаоллар бу нарх хусусий автосалонлардаги нархдан 42 млн сўмга қимматлиги ҳақида ёзмоқда. BYD Uzbekistan Factory директори Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD’лар четдан олиб келинадиганларидан арзон бўлишини айтганди.
BYD компанияси Ўзбекистонда сотувга чиқарадиган е2 моделининг расмий нархлари муддатидан олдин интернетда тарқалди. Маълум қилинишича, BYD e2 нархи 242 миллион сўм (19300 доллар)дан бошланади.
“Автострада” нашрига кўра, BYD e2 Comfort’нинг энг арзон версияси 242 миллион сўм. Айни моделнинг Luxury комплектацияси хусусий автосалонларда 200 миллион сўмдан сотилади, демак ишлаб чиқарувчида нархлар 42 миллион сўмга қимматроқ.
“Бундан ташқари, ушбу нархга Хитойдан автомобилни олиб келиш, ҚҚС, қайта ишлаш тўлови, сертификатлаш ва божхона тўловлари киради. Бундан ташқари, баъзи “кулранг” дилерлар машинага 2 йиллик кафолат беради”, - деб ёзади нашр.
Маълумот учун, “Ўзавтосаноат” жорий йилнинг июл ойида BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан янги моделларни ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришгани, бу моделлар BYD Seagull ва e2 бўлиши хабар қилинганди.
Аввалроқ, BYD Uzbekistan Factory бош директори Шафқатбек Алимов Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD’лар четдан олиб келинадиганларидан арзон бўлишини айтиб ўтганди.
Президент билан тадбиркорлар учрашуви олдидан 26 июлда бўлиб ўтган автомобилсозлик ва электротехника соҳаси тадбиркорлари билан очиқ мулоқотда эса ССП раиси Даврон Ваҳобов электромобил импортига бож киритишни “100 фоиз” қўллаб-қувватлади.
Тадбирда Ўзбекистонда KIA автомобилларини ишлаб чиқараётган ADM Jizzakh компанияси бош директори Дониёр Давлетяров маҳаллий бозор “ҳаддан ташқари тўйингани ва қизиб кетгани”ни иддао қилиб, жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солиш ва электромобиллар импорти учун божларни қайта тиклаш таклифи билан чиққанди. Бу ташаббуснинг ички бозордаги рақобат муҳитига салбий таъсир қилиши сабабидан Давлетяровнинг фикрлари жиддий танқидларга учради
Мавзуга оид
16:20 / 17.10.2024
Париж автосалонида “пуфак”ка ўхшаш мини электромобил намойиш этилди
07:50 / 17.10.2024
Ўзбекистонда электромобиллар савдоси рекорд даражага етди
11:50 / 10.10.2024
Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар айтилди
20:47 / 08.10.2024