Ўзбекистон | 15:00 / 19.05.2022
5571
2 дақиқада ўқилади

Бухорода «Декларациялар мулоқоти» форумининг якуний қисми бўлиб ўтмоқда

Бухорода халқаро конференция – “Декларациялар мулоқоти” форумининг якуний қисми бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Форумда Шимолий Aмерика, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Aфрика давлатларидан турли дин вакиллари, таниқли диншунослар, дин уламолари, ҳуқуқшунослар иштирок этмоқда.

Форум президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясида белгиланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ишлар доирасида ўтказилмоқда.

Тадбир якунида бутунжаҳон ҳамжамияти учун муҳим ҳужжатга айланадиган “Бухоро декларацияси”ни қабул қилиш режалаштирилган. 

Таъкидланишича, декларация маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, жаҳон миқёсида конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қайд этилишича, “Бухоро декларацияси”нинг қабул қилиниши Ўзбекистон илгари Марракеш, Макка, Жакарта, Вашингтон, Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларда ўз ифодасини топган тамойилларга тўлиқ қўшилиши ва амалга оширилаётганининг ёрқин далилидир.

“Бухоро декларацияси”ни тайёрлашда маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинди. Хусусан, Марказий ва Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Америкадан мутахассислар жалб қилинган.

Мавзуга оид