Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори неча пул туради?
Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20–30% қимматлиги ростми? Norma портали мухбири шу саволга жавоб топишга уриниб кўрди.
Ўқувчимиз М.Тоҳиров уйи ёнидаги дорихона ва Россия интернет-дорихонасидаги нархларни солиштириб, нархдаги тафовутни кўрди. У бундай фарқ қаердан юзага келади, деган савол билан таҳририятимизга мурожаат қилди.
Ўқувчимизнинг хулосалари қанчалик тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун 10 та препаратни танлаб олдик. Шу ўринда бозорда худди шундай таъсир кўрсатувчи арзонроқ дорилар борлигини айтиб ўтмоқчимиз.
Биринчи навбатда бир кўчада жойлашган дорихоналарда битта ишлаб чиқарувчининг, бир хил дозировка ва упаковкадаги биргина дориси нархларидаги фарқ кўзга ташланди. Нархларнинг 20–40 минг сўмга фарқланиши – оддий ҳол, бироқ бундан катта фарқ ҳам борлигининг гувоҳи бўлдик. Битта дорихонада препарат рақобатчилариникига қараганда арзонроқ, бошқасида эса – шаҳар бўйича энг қиммат бўлиши мумкин. Москва дорихоналарида ҳам шунга ўхшаш ҳолат мавжуд.
Тўпланган ахборотни жадвал шаклига солдик. Ҳисоб-китоб учун қайд этишга муваффақ бўлган энг арзон нархларни олдик. Ахборотни тўплаш пайтида белгиланган валюталар курсидан фойдаландик. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Кўриниб турганидек, бешта позиция бўйича Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20 ва ундан ортиқ фоиз юқорироқ, яна иккитасида – фарқ унча катта эмас. Учта препарат нархи Москвадагидан арзонроқ бўлиб чиқди.
Шуниси қизиқки, битта тармоқдаги дорихоналарда биргина препарат нархи турлича бўлиши мумкин. «Дори-Дармон» тармоғи дорихоналарининг маълумот хизматига қўнғироқ қилиб, компаниянинг баъзи дорихоналарида «Актовегин» 232 000 сўм, бошқаларида эса 256 000 сўмга нархланишини билиб олдик. Оператор етказиб бериш муддатлари сабабли нархларда фарқ юзага келишини маълум қилди, қимматроғи яқинда келтирилган бўлар экан.
Дори нархининг шаклланиши – мураккаб масала, унга бир оғиз сўз билан аниқ жавоб бериб бўлмайди. Сотиб олинган дори нега шунча пулга баҳоланишини билиш учун айнан сизнинг ҳолатингизни текшириш керак.
Дорихонадаги дори воситалари нархларидаги фарқни фақатгина препаратларнинг ишлаб чиқарувчидан дорихонага етказиб берилишини ташкил этиш харажатлари билан асослаш мумкинми? Бу омил ҳам роль ўйнайди, сабаби ушбу занжирда кўплаб компаниялар ишлайди, объектив сабабларга кўра уларнинг харажатлари фарқланиши мумкин. Бироқ фарқ бунчалик катта бўлиши нормал ҳолатми? Бу саволга жавоб топа олмадик.
Олег Гаевой
Мавзуга оид
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
08:50 / 18.12.2025