Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
Qanot Sharq авиакомпаниясининг “Тошкент – Лондон – Тошкент” йўналишидаги илк парвози 15 декабр куни Буюк Британиянинг Гатвик халқаро аэропортида амалга оширилди. Янги рейслар ҳисобига икки мамлакат ўртасидаги умумий парвозлар сони ҳафтасига 5 тага етди.
Фото: Дунё
“Дунё” АА хабар қилишича, биринчи рейс муносабати билан Гатвик халқаро аэропортида расмий тадбир ўтказилди. Унда Буюк Британия фуқаро авиацияси маъмурияти, аэропорт маъмурияти, Qanot Sharq раҳбарияти ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, элчихона ташаббуси билан Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, Qanot Sharq'нинг Буюк Британияга мунтазам қатновларни йўлга қўйиши учун Бирлашган Қироллик фуқаро авиацияси маъмуриятининг тегишли рухсатномаларини олишда амалий кўмак кўрсатилган.
Маълум бўлишича, Qanot Sharq ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент – Лондон – Тошкент” йўналишида парвозларни амалга оширади. Ушбу рейслар Uzbekistan Airways АЖ томонидан мазкур йўналишда ҳафтасига уч марта — сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилаётган қатновларга қўшимча бўлиб, натижада умумий рейслар сони ҳафтасига 5 тага етган.
Шунингдек, жорий йилнинг январ–ноябр ойларида Буюк Британиядан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 25 мингдан ошган, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга кўтарилгани билдирилди.
Мавзуга оид
22:21 / 30.01.2026
Тошкентда одамларни қўрқитиб, пул талаб қилган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026