Ўзбекистон | 17:55 / 26.05.2024
10059
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимини уриб тан жароҳати етказган шахс қамоққа олинди

Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тарзда қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 2024 йил 21 май куни Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ 2-минтақа ЙПХ инспектори Тўрткўл туманида хизмат олиб бораётиб йўлда ҳаракатланаётган Matiz шубҳали кўрингани сабабли тўхтатган ва ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраган.

Шунда ҳайдовчи “Сен нега менинг олдимга чиқасан?” деб, уни қўллари билан уриб ўз хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ва 277-моддасининг (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид