Ўзбекистон | 17:40 / 02.04.2024
12104
2 дақиқада ўқилади

Андижондаги метан заправка нархни сунъий оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди

Фото: «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати

Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги метан заправка нархни асоссиз оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.

Ҳукумат қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланганди. Бу талабга риоя қилмаган АГТКШларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинганди.

2 апрел куни Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган «Б.И.М» МЧЖга қаршли АГТКШ асоссиз равишда нархни оширганлик ҳолати юзасидан келиб тушган мурожаат «Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида ушбу метан заправка масъуллари огоҳлантирилишига қарамасдан, сунъий равишда нарх оширгани аниқланган. Ушбу ноқонуний фаолиятга нисбатан тегишли чоралар кўрилиб, қоидабузар истеъмолчи табиий газ тармоғидан узилган.

Мавзуга оид