Ўзбекистон | 13:21
4849
1 дақиқада ўқилади

Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилди

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида метан заправкалар 2 февралдан бошлаб соат 10:00 дан соат 16:00 гача ишлайди. Фарғона водийсидаги шохобчалар иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади. 20 январ куни ҳаво совиши муносабати билан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чеклов киритилган, натижада ҳудудларда жамоат транспорти қатновида жиддий муаммолар юзага келганди.

Фото: Kun.uz

2 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Фарғона водийсида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг (метан заправкалар) иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

«Ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, энергетика вазирлиги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан 20 январдан республикада метан заправкалари фаолиятига чеклов киритганди. Яъни, амалда бундай ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилганди. Натижада ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятида муаммолар юзага келганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид