Таълим | 14:55 / 26.07.2025
4863
1 дақиқада ўқилади

Битирувчиларни техникумга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди

9-синф битирувчиларини техникумларга қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди.

Фото: Kun.uz

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билн умумий ўрта таълим мактабларининг 2025 йил 9-синфини битирган ўқувчиларини 519 та техникумнинг бирида ўқиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш 10 августга қадар (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

Битирувчилар давлат гранти асосида кундузги ёки дуал таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилинади.

Бундан ташқари, улар 14 та техникумда ташкил этиладиган халқаро таълим дастурига грант асосида ўқиш учун ҳам 10 августга қадар my.edu.uz платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.

Таълим шакли: кундузги. Платформага: туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари; 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид