Таълим | 16:00 / 18.10.2025
4416
2 дақиқада ўқилади

Болаларни давлат мактабларига қабул қилишда эскирган тартиботлар бекор қилинади

"Давлат хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи юридик шахсларни хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади:

  • юридик шахсларни хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш учун Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш;
  • хусусий бандлик агентликларининг реестрига ўзгартириш киритиш тартиб-таомилларини белгилаш;
  • хусусий бандлик агентликларининг реестрига кирганлик бўйича гувоҳнома намунасини тасдиқлаш.

Ҳукумат айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • айрим маълумотномаларни олиш учун жисмоний шахснинг яқин қариндошлари томонидан бевосита мурожаат қилиш имкониятини яратиш;
  • кўчмас мулкни бўлиш ҳамда бирлаштириш ва уларнинг янги чегараларини белгилашда композит шаклда хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • автомобил транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини бошлаш билан боғлиқ тартиб-таомилларда муддатларни қисқартириш;
  • тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахслар раҳбар маълумотларини ўзгартириш тартибини белгилаш;
  • болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилишда эскирган тартиботларни бекор қилиш;
  • айрим давлат хизматларини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид