Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистоннинг 9 та ҳудудида 2 трлн 476 млрд сўмлик 66 та лойиҳа ишга туширилади
Инвестиция лойиҳалари асосан Қораўзак, Мўйноқ, Элликқалъа, Амударё, Беруний, Шуманай, Чимбой, Нукус шаҳри ва туманида ишга туширилади.
2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари йўналишида жами 304 корхона фаолият кўрсатган. 464,4 млрд сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган ва ўсиш суръати 110 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 2020 йилда қиймати 184,7 млрд сўм ўзлаштириш ҳисобига 94 та лойиҳа ишга туширилиб, 729 та иш ўринлари яратилган.
Мазкур ишларнинг узвий давоми сифатида 2021-2023 йилларда ҳам ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 2 трлн 476 млрд сўм бўлган жами 66 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Лойиҳаларни молиялаштириш 59 фоизи ёки 134,3 млн доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.
Инвестиция лойиҳалари асосан Қораўзак, Мўйноқ, Элликқалъа, Амударё, Беруний, Шуманай, Чимбой, Нукус шаҳри ва туманида ишга туширилади. Таҳлилларга кўра, жорий йилда жами 227,6 млрд сўм инвестициялар, шундан 14,9 млн доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобидан ўзлаштирилди.
Саноатлашган Қораўзак туманида энг йирик лойиҳалардан бири «КАРАКАЛПАК ЦЕМЕНТ» МЧЖда амалга оширилади. Корхонада 558,2 млрд сўм инвестиция ҳисобига цемент ишлаб чиқариш қувватлари 1,1 млн тоннага кўтарилади, ушбу лойиҳа 2022 йилда ишга туширилади.
Шунингдек, Қораўзак туманида вермикулит тошидан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, йилига 10 минг тонна вермикулит концентрати ишлаб чиқаришга ихтисослашган «ТРИУМФ-ВЭРМИКУЛИТ» МЧЖ ташкил этилади. Шунингдек, «СВЭРХБЭЛПРОЭКТ» МЧЖда вермикулит концентратини ишлаб чиқаришни 3 минг тоннага кенгайтириш ҳамда «Бўстон Тальк» МЧЖда 216 минг кв.м вермикулитдан иссиқлик сақловчи плиталар каби экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Мўйноқ туманида «Мўйноқ ЛДСП» МЧЖ томонидан умумий қиймати 87,2 млрд сўм инвестиция ҳисобига йилига 50 минг куб метр қамишдан ДСП ва ЛДСП маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилади. Эътиборлиси, ушбу корхонани фойдаланишга топшириш учун 5,4 млн доллар хорижий кредитлар жалб этилган. Лойиҳа амалга оширилгач, 150 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, ушбу туманда «Wave texnology» МЧЖда 50 млрд сўм инвестиция ҳисобига 15 минг тонна керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ҳудудда иссиқлик сақловчи замонавий газобетон блоклар ишлаб чиқариш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда Қонликўл туманида «Қонликўл ипаги» ХКда 3 минг куб метр, Хўжайли туманида «Имкон Замон» МЧЖда 10 минг куб метр ва Элликқалъа туманидаги «Наби Газоблок Таъминот» МЧЖда 5 минг куб метр газобетон блоклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Нукус шаҳрида ҳам «КАРДАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАҲСУЛОТЛАРИ» МЧЖда 100 минг метр кв тобланган ойна, «Брискс Тиле транс сервисэ» МЧЖда йилига 10 минг куб метр темир бетон буюмлари ва «Нукус Лак Бўёқлари» МЧЖда йилига 8,5 минг тонна шпатлёвка, лак-бўёқ маҳсулотлари ва ПВА елими ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.
Мавзуга оид
16:05 / 28.01.2026
Инвестиция платформалари учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилди
13:54 / 22.12.2025
Инвестиция воситачилари учун хизматлар ва чекловлар белгиланди
18:41 / 18.09.2025
Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади
18:00 / 26.08.2025