Жаҳон | 00:10 / 03.03.2020
14688
1 дақиқада ўқилади

Москвада 24 киши коронавирусга гумон билан шифохонага жойланди

2 март куни Россия пойтахти Москвада коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилди. Вирус Италиядан келган йигитда аниқланган. Шунингдек, у билан яқин алоқада бўлган 24 киши шифохонага жойлаштирилган.

www.globallookpress.com

Москва мэри Сергей Собянин ўз блогида вирус аниқланган йигитда касаллик енгил ўтаётгани, у зарур даволанишни олаётганини маълум қилган.

Мэрнинг таъкидлашича, 29 февралда йигит вирусга чалинганлигига гумон пайдо бўлгандан кейин бир кун ичида у билан яқин алоқада бўлган барча кишилар: қариндошлари, танишлари, у билан бир рейсда учган йўловчилар аниқланиб, шифохонага жойланган. 

“Беморнинг 6 қариндоши ва 5 таниши, йўловчилардан 13 нафари шифохонага жойлаштирилган”, деб маълум қилган Москва мэри. Шунингдек, бемор билан бирга учган яна 83 киши карантинга жойлаштирилган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид