Ўзбекистон | 07:23 / 22.04.2024
6706
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди

22 апрел куни соат 03:24 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. 

Фото: Kun.uz

22 апрел куни соат 03:24 ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси сони 37 миллион кишини ташкил этди. 

Статистика агентлиги маълумотига кўра, эркаклар сони 18,5 миллион, аёллар сони эса 18,3 миллионни ташкил этмоқда.

2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 36 963 262 кишини ташкил этганди. 

16 апрелга келиб бу миқдор 36 990 128 нафарни ташкил этган. Шундан 18,5 миллиондан ортиқ қисмини эркаклар, 18,3 миллиондан ортиқ қисмини аёллар ташкил қилди.

1 январ ҳолатига кўра, 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони ҳақида маълумот берилганди. 

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4,2 млн киши.

Мавзуга оид