«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Самарада фавқулодда қўнишни амалга оширди
15 октябрда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Фарғонадан Москвага (“Внуково” аэропорти) UZB627 рейси билан парвоз қилаётган самолёти Самаранинг “Курумоч” аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизматида “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар қилинган.
Маълум қилинишича, самолёт аэропортга маҳаллий вақт билан соат 19:55да (Тошкент вақти билан соат 20:55) қўнган.
“Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, аэропортда самолётни тез ёрдам машинаси кутиб турган. Шифокорлар воқеа жойида йўловчига зарур ёрдамни кўрсатгач, у шаҳардаги шифохоналардан бирига олиб кетилган.
Шундан кейин UZB627 рейси белгиланган манзилга парвозини давом эттирган.
Мавзуга оид
11:50 / 12.04.2024
Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида ЙТҲда жабрланганлардан хабар олди
07:15 / 09.04.2024
Самарадаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди
07:30 / 08.04.2024
Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради
10:59 / 08.07.2023