Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарада қийин аҳволга тушган она ва етти нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Россиянинг Самара вилоятида қийин ҳаётий вазиятга дуч келган Ўзбекистон фуқароси Н.Т. ва унинг етти нафар вояга етмаган фарзанди ватанга қайтарилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, Самара вилояти ички ишлар органлари ходимлари Н.Т. ва унинг фарзандларини шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабабли полиция бўлимига олиб борган. Кейинчалик Н.Т. Самара вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, болалар эса вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига ўтказилиб, Самара шаҳрининг ҳомийлик ва васийлик органларига топширилган.
Дипломатлар ва Самара вилоятининг ваколатли идоралари ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.
Н.Т. ва фарзандлари Самара—Тошкент йўналишидаги авиақатнов орқали саломат ҳолда Ўзбекистонга етиб келди.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
12:28 / 24.01.2026
2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 15 та қотиллик жинояти содир этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
12:21 / 21.06.2025