Ўзбекистон | 13:49 / 31.10.2023
13588
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳарбий прокурори энди президент томонидан лавозимга тайинланади

Энди Ўзбекистон ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Фото: Kun.uz

Президент томонидан имзоланган қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Аввал бу ваколат бош прокурорда эди.

Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу қонунда, президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид