Ўзбекистон | 08:48 / 10.09.2020
4470
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимларига шахсий ҳимоя воситалари юборилди

Ўзбекистон фуқароларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш самарадорлигини ошириш ва коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон фуқароларини зарур шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш самарадорлигини ошириш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадидаги фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимлари соғлиғини сақлаш, улар орасида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 17 июнда Москва шаҳрига (Россия Федерацияси) шахсий ҳимоя воситалар юборилган.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги

элчихонасига юборилган тиббий буюмлар ва воситалар

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Москва шаҳрига (Россия Федерацияси) шахсий ҳимоя воситаларини юбориш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратади.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасига

юборилган юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги талабларига асосан шахсий ҳимоя воситалар ва бошқа тиббий жиҳозлар зарур ҳажмда шакланиши ва юборилиши ташкил этилади.

Ўзбекистонда сотиб олинадиган зарур шахсий ҳимоя воситалар ва тиббий жиҳозларни шакллантирилиши ва юборилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди ҳисобидан, Россия Федерациясида сотиб олинадиган қисми Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасининг махсус ҳисоб-варағидаги мавжуд ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М.М. Қурбанов зиммасига юкланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид