Light | 11:40 / 29.05.2019
13819
5 дақиқада ўқилади

Болани тадбиркор қилиб тарбиялашда ёрдам берадиган 10 та китоб

 

Фото: Fotolia

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли ва мустақил келажаги ҳақида орзу қилади. Бунга эришиш усулларидан бири – ўз ишини ташкил этиш. Бироқ бунинг учун ҳам қатор омиллар зарур: молиявий саводхонлик, мақсад сари интилиш, оиланинг кўмаги. Омадни қарангки, эндиликда ҳар бир ота-онада ўз фарзандида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун ўзига хос йўл харитасини тузиш имконияти мавжуд.

Rb.ru нашриётларга мурожаат қилиб, болада тадбиркорлик кўникмаларини топиш ва ривожлантиришда ёрдам берадиган китобларни тавсия этишларини сўраган. Ўнта фойдали китобдан иборат рўйхат эса қуйидагича:

«Қандай қилиб 21 кунда фильм ёзиш мумкин? Ички фильм усули»

Вики Кинг китоби – муаллифлик концепцияси ва сценарий ёзиш моҳирлигини қадам-бақадам ўргатиш. Гап шундаки, ҳеч ким 21 кунда фильм ёза олмайди. Бироқ юрак ва мия ҳамкорлиги йўлга қўйилса, имконсиз нарсани амалга ошириш мумкин. Биринчи навбатда, бу китоб фильмга сценарий ёзишни ўргатса, иккинчидан эса машаққатлардан қўрқмаслик ва орзуга эришиш йўлида баҳоналар топмасликни ўргатади.

«Болани фикрлашга ўргатинг»

Эдвард де Боно болани фикрлашга ўргатиш зарур, деб ҳисоблайди. Тўғри, айрим ота-онлар конструктив фикрлаш ва заковатни адаштирадилар. Бироқ муаллиф ушбу тушунчалар ўртасидаги фарқларни кўрсатади ҳамда болаларнинг ақлий фаоллигини ривожлантириш учун кўплаб ўйин ва машқларни таклиф этади.

«Ўсмирлар учун бой ота, камбағал ота»

Роберт Кийосаки – ғаройиб тажрибага эга инсон. Унинг асарлари мана бир неча йилдирки, ўзининг долзарблигини йўқотмаяпти. Бу китоб ўсмирларга молиявий саводхонлик асосларини беради, дунёда ўз ўрнини топиш ва ҳақиқатан ҳам бадавлат бўлишда кўмак кўрсатади.

«Мани исмли ит»

Бодо Шефер китобида гапира оладиган Мани исмли лабрадор ҳақида сўз юритилади. Ғаройиб ит молия соҳасида даҳо бўлиб чиқади ва «катталарга» хос мураккаб тушунчаларни осон ўйин тарзида тушунтиради.

«Болалар учун психология: уй, мактабда ва саёҳатда»

Эртами ёки кеч, ҳар бир бола жамиятга кириб келади ва тушунмаслик муаммоси билан юзма-юз келиши мумкин. Қандай қилиб тўғри дўстлашиш мумкин? Қандай қилиб мулоқот қилиш, ўйнаш керак? Лариса Суркованинг китоби болалар ҳар бир мураккаб вазиятда ўзларини дадил тутишлари учун энг зарур психологиик ҳақиқатлар ҳақида ҳикоя қилади.

«Видеоблогер бўл»

Агар фарзандингиз видеоблогер бўлиш ва ана шу соҳада пул топишни истаса, бундай энциклопедия айнан сиз учун. У сизга энг асосий нарсалар – роликларни тасвирга олиб, уларни монтаж қилишни ўргатади. Яна унда фаолиятини эндигина бошлаган блогерларнинг энг кенг тарқалган хатолари ҳақида батафсил сўзлаб берилади. Энди барини тўғри бажариш мумкин.

«Қандай қилиб болани молиявий даҳога айлантириш мумкин?»

Китоб «3 ёшдан 23 ёшгача фарзанди бўлган ота-оналар учун» ёзилган. Шундай экан, унинг тили тушунарсиз атамаларга бой, мураккаб эканидан чўчиманг. Бет Коблайнер – молиявий маслаҳатчи, унинг китоби инфляция ва биржадаги ўйинларни содда тилда тушунтиришга ёрдам беради.

Нашр болаларга буви ва бувалар томонидан совға қилинган пулларни сақлаш (ёки сармоя сифатида киритиш) усулларини кўрсатади. Агар фарзандингиздан тадбиркор кишини шакллантиришни истасангиз, ҳозирнинг ўзидан бошлаш керак. У ҳолда Коблайнер - must-read (ўқиш шарт бўлган) китоб экани аниқ.

«Болалар ва пул»

Адам Хо ва Кеон Чи болаларда пулга нисбатан тўғри муносабатни шакллантиришни биладилар. Муаллифлар ота-оналарга болалар билан молиявий саводхонлик ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришни доноларча тушунтирадилар.

Дунёдаги жами маркетинг харид ва яна харид қилишни таклиф этаётган бўлса-да, харажатларни амалга оширишда болада масъулият ва мўътадиллик каби жиҳатларни ривожлантиришни зарур, деб ҳисоблашади. Буларнинг барини муаллифлар шахсий тажриба, у қадар мураккаб бўлмаган тестлар ва ғаройиб комиксларга асосланган ҳолда маслаҳат беришади.

«Кира ва кулча сири»

Бодо Шефер болаларнинг молиявий саводхонлигида тўхтаб қолгани йўқ. Кира исмли қизалоқ ҳақидаги китоб нафақат пул, балки шахс сифатида ривожланиш ҳақида. Қаҳрамон мураккаб вазиятларга дуч келиб, уларни муваффақиятли енгишга эришади. Китоб қийинчиликларни енгиш, ўз-ўзига ишониш, муваффақиятларга эришишни ўргатади. Бу эса ҳар бир бола учун муҳим.

«Орзу қил ва амалга ошир!»

Полина Гренц – «Физрук» сериалидаги актриса. Ушбу китобда у ҳақиқатан ҳам муваффақиятли бўлиш, блогни тўғри юритиш ва у орқали пул ишлаб топиш ҳақида ҳикоя қилади.

Мавзуга оид