Айрим тадбиркорларга солиқларни бўлиб тўлаш имконияти берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти. Ялпи мажлисда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида уч йилдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти бериляпти.
Билдирилишича, бу имкониятлар товарларни импорт қилиш билан уч йилдан ортиқ шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлашга эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ҳам татбиқ этилиши белгиланмоқда.
Депутатлар қайд этишича, лойиҳанинг қабул қилиниши аҳоли даромадларини кўпайтиришга, тадбиркорлик субъектларининг янада ривожланишига хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:00 / 18.02.2022
“Қизил”га тушган тадбиркорларнинг биржа савдоларидаги иштироки чекланиши мумкин, ССП бунга қарши
18:59 / 14.02.2022
Жиззахда инвестиция мажбуриятини бажарган ёш тадбиркор «ГАСН» қаршилигига учради
10:47 / 12.02.2022
“Мени эшак ўғриси дейишади” — бир савдогар ҳикояси
15:29 / 09.02.2022