Сурхондарёда ИИБ ходимларига тош отиб, қаршилик кўрсатган 13 киши 15 суткага қамалди
Олтинсой туманида футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқаро 15 суткага қамалди.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 31 май куни футбол мусобақаси пайтида тартибсизлик келтириб чиқариб, ички ишлар органи ходимларига фаол қаршилик кўрсатган фуқароларга қонуний чора кўрилди.
Шу куни аҳоли ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол мусобақаларини ўтказиш учун туманнинг Обод турмуш маҳалласида йиғилган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири (1990 йилда туғилган) майдонни тарк этмасдан, мусобақани бошлашга халақит берган.
Фуқаро уни майдондан чиқариш учун келган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. У 12 нафар маҳалладоши билан бирга жамоат тартибини бузиб, футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақа бузилишига сабабчи бўлган.
Ушбу 13 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик), 194- (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:36 / 04.11.2024
Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига 8 та BYD ва 15 та Damas берилди
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024