Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
У кўп йиллар давомида Сурхондарёдаги «Лочин» фермер хўжалигига раҳбарлик қилди.
Қишлоқ хўжалиги ходими, таниқли фермер, Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди.
Аҳмад Нарзуллаев 1956 йили Денов туманида туғилди. Меҳнат фаолиятини тумандаги «Сурхонозиқовқатсаноати» акциядорлик жамиятида бошлади. Кейинчалик Тошкент политехника институтини тамомлаб, «Шарғун» ғишт заводида, Денов туманидаги 37-механизациялашган кўчма колонна ва экспериментал ишлаб чиқариш бирлашмасида турли вазифаларда ишлади. 1991 йилдан «Лочин» фермер хўжалиги раҳбари сифатида фаолият юритди.
Аҳмад Нарзуллаевнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлат томонидан муносиб тақдирланди. У «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026