Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аннексия қилинган Херсонда «ҳудудий мудофаа отрядлари» тузиляпти
Фото: AP
Херсонда қолган барча эркаклар «ҳудудий мудофаа бўлинмаларига» қўшилишга чақирилди. Шаҳарни тарк этишни хоҳловчилар исталган вақтда Днипронинг чап қирғоғига боришлари мумкин, дея маълум қилди оккупацион «маъмурият».
Россия томонидан қўшиб олинган Херсон вилоятининг оккупацион «ҳокимияти» Украина қўшинларининг Херсонга ҳужумини қайтариш учун «ҳудудий мудофаа бўлинмалари» тузилганини эълон қилди. «Украина миллатчиларининг ҳаракатлари туфайли хавфсизликка таҳдид кучайганига қарамай, Херсонда қолишни хоҳловчи барча эркаклар учун шаҳарнинг ҳудудий мудофаа бўлинмаларига қўшилиш имконияти яратилди», — дейилади қўшиб олинган ҳудуд «маъмурияти»нинг Telegram-каналидаги хабарда.
Хабарда таъкидланишича, гап шаҳарда ўз хоҳиши билан қоладиган эркаклар ҳақида кетмоқда. Шаҳарни тарк этмоқчи бўлганлар «исталган вақтда Днипронинг чап қирғоғига боришлари мумкин», деб ишонтирди оккупацион ҳукумат.
Россия президенти Владимир Путин 19 октябр куни Херсон ва Запорижжя вилоятларининг аннексия қилинган қисмларида, шунингдек, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Луҳанск ва Донецк «халқ республикалари»да ҳарбий ҳолат жорий қилди. Шу билан бирга, у қўшиб олинган ушбу ҳудудларда «штаб» ва «ҳудудий мудофаа бўлинмалари» ташкил этишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
Украина Херсонга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотлар фонида, Херсон вилоятининг оккупацион «ҳокимияти» 18 октябрь куни хавфсизликка таҳдиднинг кучайиши туфайли аҳолининг Днипро ўнг қирғоғидан чапга «кўчирилиши» ҳақида эълон қилди. 22 октябрь куни Херсон аҳолиси шаҳарни зудлик билан тарк этишга чақирилган.
Америка урушни ўрганиш институти (ISW) рус қўшинларининг Херсондан чекиниши аллақачон бошланган деб ҳисоблайди. Институтнинг таъкидлашича, Россия қўшинлари ўқ-дорилар, ҳарбий техника ва айрим бўлинмаларни Днипронинг ғарбий қирғоғидан шарқий қирғоққа паромлар орқали «жуда фаол» ўтказмоқда.
Мавзуга оид
10:56 / 02.01.2026
Херсон областининг Россия тайинлаган «губернатори» Украинани меҳмонхонага зарба беришда айблади
17:47 / 03.08.2025
Россия Херсондаги кўприкка зарба берди. Сочида эса украин дронлари ҳужумидан кейин нефт база ёниб кетди
13:22 / 05.05.2025
Россия Украинани яна ўққа тутди: бир киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши яраланди
12:31 / 02.05.2025